Kollej haqida
Muhammad
Sport musobaqalari
Kollej ko'rinishi
Axborot resurs markazi
  • ---
  • 0
Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил табриги
Азиз ватандошлар!

Жонажон диёримизга янги – 2024 йил кириб келмоқда.

Мана шу шукуҳли дамларда дуогўй отахон ва онахонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, барча соҳа ва тармоқлар вакилларини, азму шижоатли ёшларимизни, чет эллардаги қадрли ватандошларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Муҳтарам дўстлар!

Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ютуқ ва қувончлари, ташвиш ва муаммолари ҳам бўлиши табиийдир. Аммо инсон ва халқ ақл-заковати, ҳалол меҳнати, мустаҳкам иродаси билан ҳар қандай синовлардан муносиб ўтишга қодир.

Шу маънода, 2023 йил эл-юртимиз учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, юртимизда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда.

Тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишни бошладик.

Кўплаб нуфузли анжуманларни юқори савияда ўтказдик.

Халқаро майдонда муҳим ташаббусларни илгари сурдик.

Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга эришдик.

Республикамизда юқори технологик замонавий саноат корхоналари, логистика ва инфратузилма тармоқлари, боғча ва мактаблар, маданият ва спорт объектлари барпо этилди. Янги-янги иш ўринлари очилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, аҳоли ҳаёт даражаси юксалиб бормоқда.

Биргаликдаги меҳнатимиз туфайли Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Барча эришган ютуқларимиз учун сиз, азиз ватандошларимга чин дилдан миннатдорлик билдираман.

Муҳтарам дўстлар!

Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилдик.

Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил табриги

Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз.

Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!

Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.

Ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, бутун юртимиз фаровон бўлсин!

Гўзал Ватанимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

http://ashpk.uz/admin.php
https://t.me/Andpedkoll
https://www.facebook.com/groups/211715867145976/permalink/884862053164684/

  • ---
  • 0
ндижон шаҳар педагогика коллежи жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши материалларини ўрганиш буйича ўқув амалий семинар ташкил этилди .

Семинар мазмун моҳиятини коллеж директори Д.Қурбанова изоҳлаб, жамиятимиздаги туб ўзгаришлар, ёрқин мақсадлар ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

Ўқув амалий семинар
Ўқув амалий семинар
Ўқув амалий семинар
Ўқув амалий семинар

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
http://ashpk.uz/admin.php
https://t.me/Andpedkoll
https://www.facebook.com/groups/211715867145976/permalink/884862053164684/
  • ---
  • 0
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining "Oliy, o'rta maxsus va professional ta'lim muassasalari talaba va o'quvchilarining qishki ta'tilini tashkil etish to'g'risida" 2022-yil 3-oktabrdagi 560-son qarori va Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2023-yil 24-noyabrdagi 507-sonli buyrug'i ijrosini ta'minlash bo‘yicha Andijon viloyati hududiy boshqarmasining B-121 sonli buyrug‘ida keltirilgan chora-tadbirlar rejasiga asosan, Andijon shahar pedagogika kollejida pedagog-xodimlar ishtirokida o‘quv-amaliy seminar tashkil etildi.

Topshiriqlar ijrosi amalda
Topshiriqlar ijrosi amalda
Topshiriqlar ijrosi amalda

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
http://ashpk.uz/admin.php
https://t.me/Andpedkoll
https://www.facebook.com/groups/211715867145976/permalink/884862053164684/

  • Tadbirlar
  • 0
Andijon shahar pedagogika kollejida "Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori asosida ma'naviy-ma'rifiy bayram tadbiri o'tkazildi.
Tadbirda kollejning "Eng faol guruhi ", "Eng faol o'quvchi" , "Eng faol sportchi" hamda turli tadbirlarda faol ishtirok etgan o'quvchilar faхriy yorliq va qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlandi. Bayram tadbiri qo'shiq va raqslar bilan fayzli, ertak qahramonlari bilan yanada qiziqarli bo'ldi. Shu bilan birgalikda kollejda tashkil etilgan "Yosh хavaskorlar" badiiy jamoasining chiqishlari esa barchaga yangi yil kayfiyatini bag'ishladi.
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri
"Yangi yilga yangi zafarlar bilan!" shiori ostida bayram tadbiri

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
http://ashpk.uz/admin.php
https://t.me/Andpedkoll
https://www.facebook.com/groups/211715867145976/permalink/884862053164684/
  • Tadbirlar
  • 3
Андижон шаҳар педагогика коллежида Янги йил муносабати билан белгиланган чора тадбирлар режаси асосида ўқувчилар ўртасида " Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спортнинг шахмат, шашка, волейбол ва бошқа турлари бўйича мусобақалар  ўтказилди.

" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири
" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири
" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири
" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири
" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири
" Янги йилда янги зафарлар сари!" шиори остида спорт тадбири

http://ashpk.uz/admin.php
https://t.me/Andpedkoll
https://www.facebook.com/groups/211715867145976/permalink/884862053164684/
  • Tadbirlar
  • 0
Андижон шаҳар педагогика коллежида Янги йил муносабати билан белгиланган чора тадбирлар режаси асосида ўқувчилар ўртасида " Янги йил-бахтли кунларнинг давоми" мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
 " Янги йил-бахтли кунларнинг давоми" мавзусида расмлар танлови